Линклар

Медведев АҚШ қароридан мамнун


Россия президенти Дмитрий Медведев Грузия ва Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини тезлатмаслик тўғрисидаги АҚШ қарорини олқишлади.

Куба сафари чоғида гапирган Дмитрий Медведев ушбу масалани ҳал этишда соғлом ақл устун келганидан мамнунлигини билдирди.

Жорий ҳафта бошида АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс расмий Вашингтон НАТОнинг келаси ҳафтага режалаштирилган саммитида Украина ва Грузияни альянсга аъзо бўлиш ҳаракатларини тезлатишни талаб қилмаслигини маълум қилди.

АҚШ Киев ва Тбилисининг НАТОга аъзо бўлиш уринишларини қўллаб-қувватлаб келмоқда, бироқ НАТО нинг бошқа аъзолари бу икки давлатнинг альянс сафига қўшилиши НАТО-Россия муносабатларига салбий таъсир этиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирмоқдалар.


XS
SM
MD
LG