Линклар

Яна бир кема қароқчилар ўлжасига айланди



Сомали қирғоқларидаги денгиз қароқчилари кимёвий маҳсулотлар ташувчи танкерни қўлга олди.

Хабарларга кўра, танкер экипажининг кўп қисмини ҳиндистонликлар ташкил этади. Ушбу танкерда бўлган британиялик уч қўриқчи денгизга сакраб қочишга муваффақ бўлган ва кейинчалик вертолёт ёрдамида қутқариб олинган.

Ҳозирча танкер тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Маълум бўлишича, жорий йил давомида денгиз қароқчилари жами 97та кемага ҳужум уюштирган.

Айни пайтда¸ Саудия Арабистонига тегишли улкан нефт танкери ва Украинанинг бортида ҳарбий танклар бўлган юк кемаси ҳануз қароқчилар қўлида қолмоқда.

Қароқчилар бу кемаларнинг озод этилиши учун катта миқторда товон пули талаб қилмоқда.


XS
SM
MD
LG