Линклар

logo-print

Толибон ҳукумат кучларига зарба берди



Афғонистон расмийларига кўра, толибон жангариларининг Бадҳис вилоятида амалга оширган ҳужуми оқибатида ҳукумат кучларининг 13 аскари нобуд бўлган, 16 нафари асир олинган.

Бала Мурғоб туманида рўй берган тўқнашувларда толибоннинг тўққиз жангариси ўлдирилгани ҳам айтилмоқда.

Маҳаллий расмийларга кўра, 300га яқин жангари ҳукумат кучлари ва полиция карвонига ҳужум уюштирган. Ушбу ҳужумда камида 11 нафар аскар тан жароҳати олган.


XS
SM
MD
LG