Линклар

Карвон йўли ўзгармоқда

  • Ҳурмат Бобожон

Ўзбекистон халқаро майдонда матбуот эркинлиги энг кўп бўғилган мамлакат сифатида машҳур бўлса-да¸ Гулнора Бобожонова каби Ғарб ҳамкорлари дунëни оқнинг қора¸ қоранинг эса оқ эканига ишонтирмоқчи.

Ўзбекистон халқаро майдонда матбуот эркинлиги энг кўп бўғилган мамлакат сифатида машҳур бўлса-да¸ Гулнора Бобожонова каби Ғарб ҳамкорлари дунëни оқнинг қора¸ қоранинг эса оқ эканига ишонтирмоқчи.

"Немис тўлқини" Ўзбекистондаги шубҳали ҳамкори Гулнора Бобожонова билан ишлашни тўхтатмоқчи. Бу ҳақда мустақил "Uznews.net" хизмати хабар тарқатди.

Ўтган ҳафта Германиянинг NDR телеканали ўзининг "Zapp" дастурида «Немис тўлқини»нинг Ўзбекистондаги шубҳали ҳамкори Гулнора Бобожонова ҳақида ҳикоя қилиб, уни ўзбек режими ҳимоячиси, мустақил журналистларни мамлакатдан қувғин қилишда иштирок этган шахс сифатида тасвирлаган эди.

Кўрсатув муаллифи, германиялик журналист Маркус Бенсманга кўра¸ ҳужжатли филмдаги асосий мужда ўз эгаларига етиб борган ва улар жамоатчилик босими бошланмай туриб¸ ўз хатоларини тузатишга киришган.

- "Немис тўлқини" радиоси бош муҳаррири Миодраж Сорич гапидан шуни англадимки, улар Гулнора Бобожонова ва унинг Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликни узишмоқчи. Чунки NDR канали орқали эфирга берилган кўрсатувда Бобожонованинг эркин журналистика дўсти эмаслиги, аксинча бу аёл журналистларни қатағон қилаётган режим ҳамкори эканини исботланди. Мен "Немис тўлқини" қароридан жуда мамнунман. Чунки, бунақа одам билан ҳамкорлик қилиш Германия учун уят эди, - деди Маркус Бенсман.

Гулнора Бобожонова, Халқаро журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори сифатида «Немис тўлқини»ни Ўзбекистонда тарқатиш бўйича ташкилот вакили эди ва узоқ йиллардан буён иккита курсини қулай эгаллаб келаётган эди.

У Германиянинг Конрад Адэнауэр жамғармасининг узоқ йиллик ҳамкори сифатида ҳам ғарблик ҳомийлардан ва журналистик ташкилотлардан Ўзбекистонда профессионал журналистикани ривожлантириш учун ажратилган грантлар олиб келди.

NDR каналининг "Zapp" дастурида Гулнора Бобожонованинг мамлакатда бўлаётган воқеаларни ёзишга интилаётган журналистларни қоралаш, Ислом Каримов диктатурасини мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилаётгани айтилди.

Ушбу кўрсатув ортидан Конрад Адэнауэр жамғармаси ҳам Гулнора Бобожоновадан узоқлашган кўринади.

- Ҳозир биз Гулнора Бобожонова ва унинг маркази билан ҳамкорлик қилаётганимиз йўқ. Келажакда ҳам, келаси йил учун мўлжалланган лойиҳаларда ҳам бу аёл билан ҳамкорлик кўзда тутилмаган. Биз бошқа устивор соҳаларда ишламоқчимиз, - Конрад Адэнауэр жамғармасининг Марказий Осиё бўйича вакили Грегор Риссел.

Озодлик радиоси мухбирларига қарши, cталинизм руҳида тайёрланган ва Ўзбекистондаги қатор телеканаллар орқали, "Журналистик суриштирув" номи остида тақдим этилган кўрсатувда Гулнора Бобожонова мустақил журналистларни фош қилувчи ролида намоён бўлган эди.

Бу кўрсатувда Озодлик журналистлари жиноятчи ва халқ душманлари сифатида тасвирланган. Журналистларнинг қариндошлари, уларнинг аниқ уй адреслари ҳақида батафсил маълумотлар берилган эди. Германия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилаётган аёлнинг бундай кўрсатувда чиқиши шов-шувга сабаб бўлди.

NDRнинг "Zapp" дастури сўровига кўра, "Немис тўлқини" Бобожонованинг ЎзТВ қай мақсадда ундан интервью олганини, қандай контекстда берилишини билмагани айтди. Лекин, Бобожонованинг бу кўрсатувда чиқиши тасодифий эмаслигига уни томоша қилгач амин бўлиш мумкин. Бобожонова буни ўтган душанба куни Озодлик радиосига берган интервьюсида яна бир бор тасдиқлади.

Ўзбекистонда қамоққа ташланган мустақил журналистлар ҳақидаги саволга жавоб бераркан, Бобожонова, уларнинг касбий фаолиятлари учун жазоланмаганликларини уқтириш ва бу борадаги ҳукумат қарашини ҳимоя қилишга уринди.

Немис матбуотида унга нисбатан айтилган, унинг диктаторлик режими билан ҳамкорлик қилиши ва мустақил журналистлар қатағонида иштироки ҳақида эса у ўзининг севимли мақоли билан: «Ит ҳуради, карвон ўтади» дея жавоб берди.

Лекин немис журналисти Маркус Бенсманнинг айтишича: "Гоҳида карвон йўлини ўзгартириши ҳам мумкин".

XS
SM
MD
LG