Линклар

Ўқитувчи энди уйма-уй юради


Эшигингиз тешигидан кўринган таниш ўқитувчи мактаб эмас¸ балки сиз қарздор бўлган ТЭТ вакили бўлиши мумкин.

Эшигингиз тешигидан кўринган таниш ўқитувчи мактаб эмас¸ балки сиз қарздор бўлган ТЭТ вакили бўлиши мумкин.

Фақат совет давридаги каби "Болангиз нега мактабга келмади?" - деб эмас. Тошкентда мактаб ўқитувчилари аҳолининг коммунал тўловлардан қарзини ундириш ишларига жалб этила бошлади.

Жумладан, Чилонзор туманида ўқитувчилар уйма-уй юриб, қўлида туман электр тармоқлари (ТЭТ) корхонасидан берилган рўйхат асосида қарздорлик даражасини аниқлаштирмоқда.

Тумандаги мактаблардан бирининг ўқитувчиси сўзларига кўра, коммунал тўловлар қимматлиги сабабли аҳоли ўртасида қарздорлар жуда кўп.

Шунинг учун фақат ТЭТ ходимларининг ўзи хонадонларни бирма-бир айланиб чиқиб, қарзларни ундиришга имконияти етмаяпти.

- Биз аҳолидан бевосита қарзни ундирмаймиз. Қўлимиздаги рўйхат асосида хонадонларга кириб, уларнинг қанча қарздор эканини аниқлаштирамиз, холос. Кейин қарзи бўлмаганлар рўйхатдан ўчирилиб, фақат қарздорларнинг номи қолади.

Бу эса ТЭТ ходимлари ишини анча осонлаштиради. Улар қайси хонадон қанча қарз эканини билиб, фақат ўша хонадонларгагина бориш имкониятига эга бўлади.

Ҳозирча фақат электрдан қарздорларни аниқлаштираяпмиз. Балки кейинчалик бошқа коммунал хизматлар бўйича қарздорликни аниқлаштириш ишларига жалб этилсак ҳам ажабланмаймиз,- дейди бу жараëнга жалб этилган ўқитувчилардан бири.

Унинг айтишича, рўйхатни уларга мактаб директори берган. Мактаб директори ҳам, ўз навбатида, юқоридан қарздорларни аниқлаштириш ишларига ўқитувчиларни жалб қилиш тўғрисида буйруқ олган.

XS
SM
MD
LG