Линклар

Грузия Никарагуа билан дипломатик алоқаларни узди


Никарагуа президенти Даниэл Ортега Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олиш ҳақидаги қарори ортидан расмий Тбилиси бу давлат билан дипломатик алоқаларни узганини билдирди.

Бу ҳақдаги расмий нота Никарагуанинг БМТдаги миссиясига топширилган.

Аввалроқ худди шундай сабабни рўкая қилиб Грузия Россия билан ҳам дипломатик алоқаларни тўхтатган эди.

XS
SM
MD
LG