Линклар

ОПЕКка аъзо давлатлар вазирлари учрашади


ОПЕК ташкилотига аъзо давлатлар вазирлари бугун Қоҳирада йиғилиб, нефтнинг нархи жаҳон бозорида тушиб бораётганига қарши чора кўриш масаласини муҳокама этадилар.

Аввалроқ таркибига нефт экспорт қилувчи давлатлар кирган бу ташкилот нефт ишлаб чиқаришни кунига бир ярим миллион баррелга камайтириш ҳақида қарор қилган эди. Шунга қарамай, нефт нархи пастга шўнғишда давом этмоқда.

Ёз ойларида бир баррель нефтнинг нархи жаҳон бозорида 147 доллар бўлган бўлса, ҳозир у 55 долларга тушган. ОПЕКка аъзо давлатлар ва Россия жаҳондаги нефт заҳираларининг 80 фоизини назорат қилади.

XS
SM
MD
LG