Линклар

Тожикистонда Хитой сут маҳсулотлари экспорти таъқиқланди


Тожикистон расмийлари Хитойдан келтирилган сут маҳсулотлари таркибида инсон саломатлиги учун зарарли меламин моддаси борлиги хавфи боис бу маҳсулотлар экспортига таъқиқ ўрнатилганини билдирдилар.

Хитойдан келтирилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида меламин моддаси борлиги ҳақидаги хабарлар тожик матбуотида пайдо бўлиши жамиятда хавотирларга сабаб бўлганди.

Аксар одамлар анчадан буён Хитой маҳсулотларни сотиб олишдан воз кечган, одамлар орасида Хитойдан келтирилган маҳсулотларнинг кўпчилиги сифатсиз, деган фикр шаклланган.

Хитойдаги озиқ-овқатларда, айниқса, ёш болалар учун мўлжалланган сут кукуни таркибидаги меламин моддаси билан боғлиқ можаро сентябр ойида бошланганди. Асосан пластмасса ишлаб чиқаришда қўлланадиган меламин моддаси сут кукуни таркибидаги оқсил даражасини ошириш учун қўшилгани маълум бўлган. Оқибатда Хитойда 50 мингдан ортиқ гўдак бетоб бўлган, улардан тўрт нафари оламдан ўтган.

Хитой расмийлари меламин ишлаб чиқаришда гумон қилиб йигирмадан зиёд кишини ҳибсга олган. Бутун дунё мамлакатларида Хитой сут маҳсулотлари савдодан қайтариб олинган.

XS
SM
MD
LG