Линклар

logo-print

Нигерияда мусулмон ва насронийлар тўқнашди


Нигерияда мусулмонлар ва носронийлар ўртасида рўй берган тўқнашувларда юзлаб одам нобуд бўлди, минглаб фуқаро ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.

Зўравонликларнинг бошланишига маҳаллий ҳокимиятга ўтказилган сайлов натижалари сабаб бўлган.

Гувоҳларнинг билдиришича, зиддият юз берган ҳудудда ўнлаб хонадон, масжид ва черковларга ўт қўйилган. Бошқа маълумотларга кўра, Жос шаҳридаги масжидга 400 га яқин жасад олиб келинган.

Айни пайтда Нигерия ҳукумати мазкур минтақада комендантлик соати жорий қилиб, бу ерга қўшимча ҳарбий жалб қилмоқда.




XS
SM
MD
LG