Линклар

Фаина озод этилади


Сомалидаги денгиз қароқчилари бортида ҳарбий техника бўлган Украина юк кемасини озод этиш борасида келишувга эришилгани тўғрисида хабар тарқатдилар.

Украинага тегишли "Фаина" юк кемаси икки ой муқаддам қароқчилар томонидан қўлга олинган эди.

Ўзини қароқчилар матбуот котиби деб таништирган шахс Ассошиэйтед пресс ахборот агентлигига "Фаина" кемаси яқин кунларда озод этилишини маълум қилган.

Ҳозирча юк кемасини озод қилиш учун қанча товон пули тўлангани ошкор қилинмади.

XS
SM
MD
LG