Линклар

Обама маъмуриятида галдаги тайинловлар


АҚШ сайланган президенти Барак Обама бугун ўз маъмуриятининг миллий хавфсизлик гуруҳи вакилларини эълон қилади.

Обаманинг АҚШ давлат котиби лавозимига сенатор Хиллари Клинтон номзодини таклиф этиши кутилмоқда.

Барак Обама офисининг билдиришича, бу ҳақда душанба куни бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида эълон қилинади.

АҚШ оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарларга кўра, Обама мудофаа вазири лавозимида Роберт Гейтсни қолдириш ниятида, миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимини эса НАТО нинг собиқ бош қўмондони генерал Жеймс Жонс эгаллайди.

Обама маъмуриятида АҚШ ички ишлар вазири курсиси Аризона штатининг губернатори Женет Наполитанога таклиф этилади.

Давлат котибининг собиқ ўринбосари Сюзан Райс АҚШнинг БМТдаги элчиси этиб тайинланади. Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг янги президенти Барак Обама 20 январ куни қасамёдга келтирилади.

XS
SM
MD
LG