Линклар

logo-print

Саакашвили: ЕИ Россияга ён босмаслиги керак


Грузия президенти Михаил Саакашвили Европа Иттифоқини Россияга ён босмасликка чақирди.

Сешанба куни Россия ва Европа Иттифоқи ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги келишув бўйича музокаралар бошланади.

Германиянинг "Der Tagesspiegel" газетасига интервью берган президент Саакашвили Европа Иттифоқининг Россия агрессиясини қабул қилиши собиқ Шўро давлатлари томонидан “сотқинлик” сифатида баҳоланишини айтди.

Европа ва Россия ўртасидаги стратегик ҳамкорлик бўйича музокаралар Грузия-Россия уруши сабабли 3 ойга музлатиб қўйилганди.
XS
SM
MD
LG