Линклар

Медведев Кастродан ибрат олмоқчи


Лотин Америкаси бўйлаб сафари сўнгида Россия президенти Дмитрий Медведев Фидел Кастрога ҳурмат бажо келди.

Кремл интернет сайтига жойлаштирилган видеоклипда Дмитрий Медведев ўзининг Касторо билан ўта қизиқ суҳбатда бўлганини айтиб, бугунги кун муаммоларини ҳал этишда бутун дунё узоқ йиллар давомида сиёсатда қолиб келаётган Фидел Кастродан тажриба ўрганиши кераклигини билдирди.

- У 50 йил давомида Лотин Америкасидаги асосий сиёсатчи бўлиб келди. Бу одам турли хил воқеаларга гувоҳ бўлган. Биз қарор қабул қилишда мана шундай ярим асрлик тажрибага эга инсонлардан ибрат олишимиз керак. Бу сиёсий инқирозлар ва жорий глобал молиявий бўҳрон каби муаммоларнинг таъсирини камайтиришга ёрдам беради, - деди Д. Медведев.

Медведев Лотин Америкасидаги Россия таъсирини кучайтириш мақсадида Куба, Венесуэла, Перу ва Бразилияга ташриф буюрган.

XS
SM
MD
LG