Линклар

logo-print

Форс кўрфазида қўшма АЭС қуриш таклиф қилинмоқда


Эрон кўрфаз давлатларига қўшма атом элетростанцияларни барпо этиш таклифи билан чиқди.

Эрон атом энергияси ташкилотининг раҳбари Ғулом Ризо Оғазода Форс кўрфазидаги давлатлар атом элетростанцияларни биргаликда барпо этишга қизиқиш билдирса, Эрон томонининг бу борада кенг кўламли таклифларни қилишга тайёрлигини айтди.

Эроннинг ядровий дастурлари халқаро майдонда жиддий қаршиликка учрамоқда.

Ғарб давлатларни бу мамлакатнинг ядровий энергия ишлаб чиқариш важи билан атом бомбасини яратиш устида иш олиб бораётганини иддао қилади.

Бу иддаоларни Эрон раҳбарияти инкор этмоқда, Атом энергияси халқаро агентлиги эса тасдиқламаётир.

XS
SM
MD
LG