Линклар

Эронда 12 киши ичкиликдан заҳарланиб ўлди


Эронда уйда тайёрланган алкогол ичимликдан 12 киши заҳарланиб ўлди.

Эрон оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарларга кўра, ичкиликдан заҳарланган ўндан зиёд одам касалхоналарга жойлаштирилган.

Эрон Ислом республикасида спиртли ичимликларни ичиш 1979 йилги Ислом инқилоби ва шариат қонунларининг жорий этилиши ортидан таъқиқланди. Бироқ, асосан, мамлакат шимолида яшовчи Эрон насронийларига ўзларининг шахсий истеъмоли учун алкогол ичимликларни тайёрлаш рухсати берилган.

Спиртли ичимликлардан заҳарланганлар ҳақида хабар берган Эрон расмийлари нобуд бўлганларнинг дини хусусида маълумот бермаганлар.

XS
SM
MD
LG