Линклар

logo-print

Бангкок аэропортлари қамали давом этмоқда


Таиланд полицияси Бангкокнинг асосий аэропортларини эгаллаб олган минглаб намойишчиларга тарқалиш буйруғини берди.

Беш кишидан ортиқ кишининг йиғилиб туриши таъқиқланди. Ушбу қоидани бузганлар ё жаримага тортилади ёки ҳибсхонага ташланади.

Таиланд ҳукуматига қарши норозилик билдираётган намойишчилар мамлакат бош вазири Сомчай Вонгсават истеъфога чиқмагунча аэропортларни тўхтатиб туриш ҳақида огоҳлантирганлар.

Бангкок аэропортларининг блокадаси туфайли минглаб маҳаллий ва хорижлик йўловчилар ўз манзилларига ета олмаяпти.

XS
SM
MD
LG