Линклар

logo-print

Польшада катта анжуман иш бошлади


Бугун Польшанинг Познан шаҳрида глобал иқлим ўзгариши мавзуида халқаро анжуман иш бошлади.

БМТ раҳнамолигида ўтказилаётган ушбу анжуманда 190та давлатдан келган 10 мингга яқин делегат иштирок этмоқда.

Анжуманда асосий диққат эътибор глобал иқлим ўзгаришининг асосий сабабчиси ҳисобланаётган “яшил газ” эмиссияларининг ҳавога чиқарилишини қисқартириш масалаларига қаратилади.

Бундан ташқари анжуман иштирокчилари табиат муҳофазасига оид 1997 йилда қабул қилинган, бироқ 2012 йилда муддати тугайдиган Киото протоколини ўрнини босадиган янги битим борасида фикр алмашадилар.

Айни пайтда¸ бир қатор етакчи давлатлар Хитой ва Ҳиндистонни атмосферага чиқарилаётган заҳарли газлар миқдорини қисқартиришга чақирмоқдалар.


XS
SM
MD
LG