Линклар

Покистон Мумбай ҳужумларига дахли йўқлигини билдирмоқда


Покистон президенти Осиф Али Зардорий Ҳиндистонни Мумбайда содир этилган ҳужум учун Исломободни жазоламасликка чақирди.

"Financial Times" нашрига интервью берган Зардорий Мумбайдаги ҳужумларни уюштирган қуролли гуруҳларнинг бундай ҳаракатлари икки давлатни уруш ёқасига олиб келишга сабабчи бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Айни пайтда Ҳиндистон Ички ишлар вазири ўринбосари Шакел Аҳмад БиБиСига Мумбайда 60 соат давомида ҳужум уюштирган жангариларнинг барчаси Покистондан келгани аниқланганини маълум қилди.

Ушбу ҳужумлар ортида Лашкари Тоййиба жиҳодий гуруҳи тургани тахмин қилинаётган эди. Покистон томони ўз навбатида Мумбайдаги хунрезликларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлаб келмоқда.

Якшанба куни эса Ҳиндистон ички ишлар вазири Шиврай Патил 200 га яқин фуқаро ҳаётига зомин бўлган ҳужумлар учун маънавий масъулиятни ўз зиммасига олиб, истеъфога чиқишини эълон қилди.



XS
SM
MD
LG