Линклар

Обама ўз миллий хавфсизлик гуруҳини тақдим қилди


АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обама бугун ўз маъмуриятининг миллий хавфсизлик гуруҳи вакилларини эълон қилди.

Чикагода бўлиб ўтган матбуот анжуманида чиқиш қилган Барак Обама АҚШ давлат котиби лавозимига сенатор Ҳиллари Клинтон номзодини таклиф этди.

Шунингдек, Обама мудофаа вазири лавозимида Роберт Гейтсни қолдириш қарорида эканини маълум қилди.

Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимини истеъфодаги генерал Жеймс Жонс эгаллади.

Обама маъмуриятида АҚШ Ички ишлар вазири курсиси Аризона штатининг губернатори Женет Наполитанога таклиф этилди.

Давлат котибининг собиқ ўринбосари Сюзан Райс эса АҚШнинг БМТдаги элчиси этиб тайинланади.

АҚШнинг янги президенти Барак Обама 20 январ куни қасамёдга келтирилади.

XS
SM
MD
LG