Линклар

ЕИ грузияликлар учун виза тартибини енгиллатмоқчи


Европа Иттифоқи келаси ойда Грузия фуқаролари учун виза тартибини енгиллаштириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар комиссари Бенита Ферреро-Валднер Грузия бош вазири Григол Мгалоблишвили билан учрашувдан сўнг маълум қилди.

Сўзлашувлар давомида Грузия раҳбариятининг ноқонуний миграцияни жиловлаш бўйича қилган ишлари алоҳида кўриб чиқилади.

Чоршанба куни Европа Иттифоқи комиссияси Грузия, Украина, Арманистон, Озарбойжон, Беларус ва Молдова билан алоқаларни кучайтириш бўйича кўрилажак чораларни эълон қилади.

XS
SM
MD
LG