Линклар

Ўзбек-тожик чегараси ҳамон ёпиқ


Ўзбекистон ҳеч қандай изоҳсиз Тожикистон билан чегараларини ёпиқлигича сақлаб турибди.

Тожикистон ҳукумат расмийлари Ўзбекистон томони 27 ноябрдан бошлаб чегарадаги барча назорат ўтказиш постларини беркитиб қўйганини тасдиқлади, бироқ бу борада қўшимча маълумот беришга ожизлик қилди.

Кузатувчилар фикрича, ўзбек чегараларининг ёпилиши 8 декабр куни Конституция кунининг нишонланиши билан боғлиқ. Аввал ҳам муҳим байрамлар арафасида Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакат чегараларини ёпиб қўйгани кузатилган.

Ўзбекистон 2001 йилда Тожикистон фуқаролари учун виза тартибини жорий этган. Пойтахтлар ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилмаган.

XS
SM
MD
LG