Линклар

БМТ Қирғизистонга ёрдам ажратди


Бирлашган миллатлар ташкилоти Қирғизистонга 20 миллион АҚШ доллари миқдорида фавқулодда ёрдам ажратди.

БМТ тарқатган маълумотларда айтилишича, қишнинг оғир келиши кутилаётганлиги сабабли ажратилаётган ушбу маблағ озиқ-овқат сотиб олиш, уйсиз одамларни вақтинча ётоқ билан таъминлаш, қўшимча сув ва электр энергия таъминотини йўлга қўйиш учун сарф қилинади.

Қирғизистон электр энергияси ишлаб чиқариш учун мамлакатнинг гидроэнергетик имкониятларидан фойдаланади. Бироқ бу йил мамлакатнинг асосий Тўқтоғул гидроэлектр станцияси сув тақчиллиги туфайли жиддий муаммога юз тутмоқда.

XS
SM
MD
LG