Линклар

logo-print

Райс: Украина ва Грузия пировардида НАТОга киради


АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Украина ва Грузиянинг пировардида НАТО аъзоларига айланишини айтди.

Бироқ унинг таъкидича, бу давлатлар НАТО мезонларига мос келиш учун ҳали анча ҳаракат қилиши керак.

Айни пайтда Германия ҳукуматининг матбуот вакилининг айтишича, Альянснинг аксарият аъзолари Грузия ва Украинанинг ҳатто аъзолик ҳаракат режасига киритилиши учун ҳам етарли ислоҳотлар ўтказмаган.

Сешанба куни НАТО га аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Брюсселда учрашадилар, бироқ уларнинг Грузия ва Украинага аъзолик ҳаракат режасини таклиф этиши кутилмаяпти.

XS
SM
MD
LG