Линклар

Курд айирмачиларига зарба берилди


Туркия ҳарбий ҳаво кучлари Ироқ шимолида ўрнашиб олган курд айирмачиларининг позицияларига зарба берди.

Туркия ҳарбий манбалари Курдистон ишчилар партияси жангариларига қарши Зап минтақасида уюштирилган ҳарбий амалиётда тинч фуқаролар орасида қурбонлар бўлмаганини билдирди.

Айни пайтда, хабарларга кўра, Туркияда иқтидордаги Адолат ва тараққиёт партиясининг Истамбулдаги қароргоҳи ёнида содир этилган портлаш оқибатида 6 киши жароҳатланган.

Жароҳатланганлар орасида полициячиларнинг ҳам борлиги айтилмоқда. Ҳозирча ушбу ҳужум учун ҳеч бир гуруҳ масъулиятни ўз зиммасига олмаган.

XS
SM
MD
LG