Линклар

logo-print

Покистон Ҳиндистонга ёрдам таклиф қилди


Покистон ҳукумати Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида содир этилган ҳужум юзасидан биргаликда тергов ўтказишни таклиф қилди.
Телевидение орқали чиқиш қилган Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший расмий Исломобод мазкур масалада Ҳиндистон билан тўлақонли ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди.

Мазкур баёнотдан бироз аввал ҳинд расмийлари Покистондан террорчиликда гумон қилинган 20 га яқин шахснинг Ҳиндистон ихтиёрига топширилишини талаб қилган эди.

Ҳиндистон расмийлари Мумбай ҳужумларини уюштирган жангариларнинг Покистонга алоқаси борлигини таъкидлаб келмоқдалар. Бироқ Покистон бу иддаоларни кескин равишда рад этаяпти.


XS
SM
MD
LG