Линклар

Таиландда ҳукмрон коалиция тарқатилди


Таиланд Конституцион суди ҳукмрон коалицияни тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилди.

Судга кўра, 2007 йилги парламент сайловида коалиция томонидан жиддий қонунбузарликлар содир этилган. Шунингдек, суд коалиция етакчиси, мамлакат бош вазири Сомчаю Вонгсаватни беш йилга сиёсатдан четлатиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Айни пайтда аксилҳукумат намойишчилари қуршовида қолаётган Бангкок аэропортида портлаш рўй берди. Оқибатда бир намойишчи нобуд бўлди, 20 га яқини тан жароҳати олди.

Ушбу воқеадан бир неча соат олдин мухолифатчилар ҳукумат биноси олдида уч ой давом этган норозилик пикетини тўхтатганини эълон қилганди.


XS
SM
MD
LG