Линклар

logo-print

Кимёвий Али яна олий жазога ҳукм қилинди


Ироқ суди Саддам Ҳусайн жияни, кимёвий Али лақаби билан танилган Ҳассон ал-Масжидни 1991 йилда шиаларни оммавий равишда қатлиом қилганликда айбдор деб топиб, унга ўлим жазоси тайинлади.

Шунингдек, Баас партиясининг жанубий Ироқ бўйича собиқ раҳбари Абдулғани Абдулғофурга ҳам ўлим жазоси тайинланди.

Кимёвий Али лақаби билан танилган Ҳассон ал-Масжид 2007 йилда ҳам Ироқ суди томонидан ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. Ўшанда у 1988 йилда курдларни қатлиом қилганликда айбланганди.

XS
SM
MD
LG