Линклар

logo-print

ЕИ миссияси Кововода ишга киришади


ЕИ Косовони маъмурий бошқариш ваколатини келаси ҳафта БМТдан қабул қилиб олади. Бу ҳақда ЕИнинг Косоводаги полиция миссияси бошлиғи Ивес де Кермабон маълум қилди.

ЕИнинг “EULEX” деб номланган миссияси Косовода асосан полиция, суд ва божхона тизимлари фаолиятини назорат қилади.

Хабарларга кўра, ЕИ полициячилари бугундан бошлаб Приштина атрофида фаолият юрита бошлаганлар.

Косово жорий йилнинг феврал ойида ўз мустақиллигини эълон қилганди. Шу пайтгача Косово мустақиллигини 52 давлат тан олган.
XS
SM
MD
LG