Линклар

"Россиядан узоқлашиш давом этади"

  • Абдулла Искандар

Озодлик студиясида меҳмон бўлган ўзбек мухолифати етакчиси Муҳаммад Солиҳ¸ мухбирлар билан Ўзбекистондаги сиëсий вазият¸ Тошкентнинг Ғарб ва Россия билан яна ўзгараëтган муносабатлари мавзуида суҳбатлашди.

Озодлик студиясида меҳмон бўлган ўзбек мухолифати етакчиси Муҳаммад Солиҳ¸ мухбирлар билан Ўзбекистондаги сиëсий вазият¸ Тошкентнинг Ғарб ва Россия билан яна ўзгараëтган муносабатлари мавзуида суҳбатлашди.

Сешанба куни Ўзбекистон мухолифати лидерларидан бири Муҳаммад Солиҳ Озодлик радиосининг Прагадаги бош қароргоҳида меҳмон бўлди.

Озодликнинг инглиз¸ рус¸ қозоқ¸ қирғиз¸ туркман ва тожик хизмати мухбирлари билан учрашган Муҳамамд Солиҳ¸ сешанба куни ўзбек тилидаги дастурда ҳам бевосита иштирок этди.

Бу суҳбат¸ куннинг асосий мавзуларидан бири¸ Россия етакчилигидаги ҳарбий иттифоқ- Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилотининг ўз тинчликпарвар қўшинлар контингентини шакллантириш ҳақидаги хабар муносабати билан туғилаëтган мулоҳазалар атрофида бўлди. Жаноб Муҳаммад Солиҳ¸ Россиянинг постсовет ҳудудида ошиб бораëтган сиëсий-ҳарбий роли¸ ҳамда Каримов-Москва ўртасидаги муносабатларга оид ўз фикрларини ўртоқлашди.

Озодлик: Грузия воқеаларидан кейин собиқ совет ҳудудларида юзага келган вазият¸ хусусан¸ Россиянинг бу ҳудудларда яна етакчилигини мустаҳкамлаëтгани минтақа ҳаëтида қандай рол ўйнайди?

Муҳаммад Солиҳ: Биринчидан¸ Россиянинг Гуржистонда кўрсатган сўнгги акцияси минтақада ўзининг позициясини мустаҳкамлаш учунгина эмас¸ балки Грузиядан бошқа мамлакатларга ҳам¸ постсовет ҳудудидаги мамлакатларга ҳам хабар беришдир. Бу - "Сизлар агар эҳтиëт бўлмасангизлар¸ биз билан ҳисоблашмасангизлар¸ сизларнинг бошингизга ҳам Грузиянинг ҳоли тушади" - деган ишорадир.

Бундан Ўрта Осиë давлатлари ўзининг хулосасини чиқариб олди. Зотан¸ Ўрта Осиë давлатлари Россияга қарши исëн руҳида ҳеч қачон бўлгани йўқ.

Лекин Россия нуқтаи назаридан айтганда бу нарса Ўрта Осиë давлатларини ¸айни пайтда¸ Россия билан эҳтиëткор сиëсат олиб боришга олиб келаяпти.

Каримовнинг Америкага майл кўрсата бошлаши¸ Тожикистоннинг ҳам чекиниб нейтрал бир ҳолатга келишида Грузия акцияси¸ менимча¸ сезиларли рол ўйнади.

Озодлик: Бундай вазиятда¸ яъни Россия ўз позициясини Марказий Осиëда мустаҳкамлаëтган бир пайтда¸ Ўзбекистоннинг Россиядан масофалашаëтганини қандай изоҳлаш мумкин?

Муҳаммад Солиҳ: Бунга Гуржистондаги воқеалар сабаб бўлди дейишга бизда ҳужжат йўқ. Чунки Каримов 2005 йил Андижон воқеаларидан кейин Россия билан яқинлашди. Аммо Россия Ўзбекистонни ҳам иқтисодий¸ ҳам сиëсий тарафдан тамоман ўзига қарам қилиш учун жиддий қадамлар ташлай бошлаганида Каримов қўрқди ва орадан бир йил ўтмай ¸ 2006 йилга келиб¸ АҚШ билан парда орқасида алоқаларни бошлади.

Ўша пайтдан бошлаб Каримов Пентагон билан алоқаларни бугунгача давом эттираяпти ва унинг ЕвроосиëИҲдан чиқиши ҳам унинг АҚШга берган жавоби эди.

Каримовнинг Россия сиëсати тенденцияси¸ менимча¸ давом этади ва унинг МДҲнинг қайси структураларидан чиқишини вақт кўрсатади. Менимча бу Каримовнинг илк қадамларидан бири.

Бу Каримовнинг иқтидори учун қилинган нарса. Чунки Каримов ҳар бир одимни ўз иқтидорини сақлаш учун отган ва бу сафар ҳам шу нарса учун бўлаëтган ҳаракат.

Буни мамлакатнинг келажаги учун фойда ëки зарар деб ҳам бўлмайди. Бу Каримовнинг бугунги сиëсий конъюнктурада ташлаган одимлари.
XS
SM
MD
LG