Линклар

logo-print

НАТО Россия билан алоқаларни тиклайди


НАТО блоки Россия билан алоқаларни тиклашга қарор қилди. НАТО-Россия муносабатлари август ойида Россиянинг Грузияга ҳужум қилиши ортидан музлатиб қўйилганди.


Кеча НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Брюсселда бўлиб ўтган учрашувидан сўнг НАТО бош котиби Яап де Хооп Схеффер Россия билан алоқаларнинг тикланиши НАТО нинг ўз фикрини ўзгартирганини англатмаслигини таъкидлади.

- Россия билан алоқаларни аста-секин қайта тиклаганимиз август ойида Кавказда ортиқча куч ишлатилгани ҳамда Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигининг ноқонуний тарзда тан олингани борасида руслар билан келишганимизни англатмайди, - деди НАТО бош котиби.

XS
SM
MD
LG