Линклар

Райс Ҳиндистонга боради


АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс бугун Ҳиндистонга жўнаб кетади.

Мазкур сафар 183 кишининг ўлимига сабабчи бўлган Мумбай воқеаларидан сўнг Ҳиндистон ҳукуматини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Ҳиндистонлик терговчиларга кўра, Мумбайдаги ҳужумларни уюштирган жангарилар ойлар давомида Покистондаги Лашкари-Тоййиба гуруҳи томонидан тайёргарликдан ўтказилган. Лашкари-Тоййиба гуруҳи 2001 йилда Ҳиндистон парламентига қарши уюштирилган ҳужумларда ҳам айбланади.

Покистон томони мазкур ҳужумлар юзасидан ўтказилаётган тергов жараёнларига кўмак кўрсатиш ниятини билдирди.

Исми ошкор этилмаётган АҚШ нинг юқори мартабали расмийсига кўра, ўтган ҳафтада Мумбайда рўй берган воқеалардан аввал Америка Қўшма Штатлари Ҳиндистон томонини эҳтимолий ҳужумлар борасида огоҳлантирганди.

XS
SM
MD
LG