Линклар

Косовода намойиш ўтказилди


Кеча Косовода 3 мингга яқин этник албанлар мамлакатда Европа Иттифоқи ҳуқуқ-тартибот миссиясининг жойлаштирилишига қарши чиқиб намойиш ўтказди.

Намойишчиларга кўра, бу Косовонинг бўлиниши томон ташланган қадамдир.

Европа Иттифоқининг ҳуқуқ-тартибот миссияси БМТ ва Сербия ўртасида эришилган ҳамда ноябр ойида Хавфсизлик кенгаши томонидан маъқулланган келишув асосида ҳаракат қилади.

Режага биноан аввалига асосан серблар яшайдиган Косово шимоли ва баъзи анклавлар вақтинча БМТ ҳимоясида бўлади. Этник албанлар фикрича, бундай тартиб келажакда Косово аҳолисининг иккига бўлиниб кетишига олиб келиши мумкин.

Европа Иттифоқининг ҳуқуқ-тартибот миссияси 9 декабрдан иш бошлаши керак.

XS
SM
MD
LG