Линклар

Эрон ҳарбий машқлар ўтказаяпти


Эрон ҳарбий денгиз кучлари Форс кўрфази, Хурмуз бўғози ва Уммон қўлтиғида 6 кунлик ҳарбий машқларни бошлагани ҳақида эълон қилди.

Расмийларга кўра, ушбу машқларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Эроннинг мудофаа салоҳиятини ошириш ҳамда мамлакатда ишлаб чиқарилган қурол-аслаҳани синовдан ўтказишдир.

Ушбу машқларга 60 дан зиёд крейсер ва линкорлар, сувости кемалари, вертолётлар ҳамда қирувчи учқичлар сафарбар қилинган.

Эрон ўзининг ҳар қандай ташқи ҳужумларга бардошли эканини намойиш этиш учун бу каби машқларни вақти-вақти билан ўтказиб туради.

XS
SM
MD
LG