Линклар

Ироқ қамоқхоналарида аҳвол аянчли


Бирлашган миллатлар ташкилотининг Ироқдаги миссияси Ироқ қамоқхоналарининг тўлиб кетгани ва маҳбусларни сақлаш шароити юзасидан жиддий ташвиш билдирди.

БМТнинг Ироқдаги инсон ҳуқуқлари вазияти борасидаги сўнгги ҳисоботига кўра, мамлакат қамоқхоналаридан қийноқлар қўлланилаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.

БМТ бундай хабарларни жиддий текшириб кўришни тавсия қилади. Жорий йилнинг биринчи ярмини қамраб олган ушбу ҳисоботда аёлларга қарши зўравонликларнинг давом этаётгани ҳам алоҳида қайд этилган.

XS
SM
MD
LG