Линклар

АҚШ автомобилсозлари ёрдамга муҳтож


Жаҳон молиявий бўҳрони туфайли оғир вазиятга тушиб қолган АҚШ автомобилсозлари давлатдан молиявий ёрдам сўраяптилар.

General Motors Конгрессдан 12 миллиард доллар қарз ва 6 миллиард доллар кредит сўради. GM дастлабки 4 миллиард доллар жорий ойда берилмаса, ширкат хонавайрон бўлиши мумкинлиги борасида огоҳлантирди.

Айни пайтда Chrysler компанияси жорий йил охиригача Конгрессдан 7 миллиард, Ford компанияси эса 9 миллиард доллар қарз ажратилишини сўрамоқда.

XS
SM
MD
LG