Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:10

Деҳли Исломободдан жавоб кутмоқда


Мумбайдаги террор ҳужумалридан сўнг¸ Ҳиндистон армияси жанговор ҳозирлик ҳолатига келтирилган.
Мумбайдаги террор ҳужумалридан сўнг¸ Ҳиндистон армияси жанговор ҳозирлик ҳолатига келтирилган.

Ҳиндистон Покистондан террорчиликда гумонланаëтган 20 га яқин шахсни ўз ихтиëрига топширишни сўрамоқда.

Бу ҳақда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Пранаб Мукержи маълум қилди.

- Биз Ҳиндистон қонунларидан қочиб¸ Покистонга бекинган 20 га яқин одамнинг қамоққа олиниб¸ ихтиëримизга топширилишини сўрадик. Баъзан ўзгариб турувчи бу рўйхатни янгиладик ва дипломатик нотага қўшиб¸ Покистонга топширдик. Эндиликда Покистон ҳукуматидан жавоб кутаяпмиз¸ - деди Деҳли дипломатлари раҳбари.

Қарийб 200 одам ҳаëтига зомин бўлган Мумбайдаги террор хуружларида Покистоннинг қўли борлиги ҳақидаги ҳинд матбуоти даъвоси ҳозирча Деҳли баëнотларида ўз аксини топмади ва бундай тахминлар расмий Исломобод томонидан қатъиян инкор этилмоқда.

Айни пайтда Покистон расмийлари мамлакат ҳудудларида Мумбай ҳужумларини уюштиришга алоқадор шахслар бўлиши эҳтимолини инкор этаëтгани йўқ ва бу борада ўз қўшниси билан ҳамкорликка тайëрлигини билдирмоқда.

- Покистон ҳукумати Ҳиндистонга қўшма тергов механизми ва қўшма комиссия ташкил қилиб¸ содир бўлган воқеалар тагига етишда ëрдам бериш ниятида эканимизни билдирдик¸ - деди Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший.

Ҳиндистон сўровига қандай жавоб қайтариш масаласи сешанба куни Покистон вазирлар кенгашининг ëпиқ эшиклар ортида ўтган фавқулодда йиғинида муҳокама этилди.

Ҳиндистон кейинги ҳаракатларини белгилаш учун ҳозирча Покистондан амалий жавоб кутаëтган бир пайтда¸ АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс ядровий қуролга эга икки қўшни ўртасидаги кескинликни юмшатиш мақсадида Деҳлига келди.

Ҳиндистонга келиши билан матбуот анжума ўтказган Райс хоним¸ Покистоннинг ҳамкорлик борасидаги баëнотини олқишлади.

- Покистон ҳукумати бир овоздан ҳамкорлик қилишга ҳозирлигини билдирди. Президент Зардорий менга калаванинг учини топишдан қайтмаслигини айтди. Менимча¸ Покистоннинг бу қатъияти ўта муҳим қадам¸ -деди Вашингтон дипломатлари раҳбари.

Халқаро ҳамжамият¸ иккала қўшнини ҳарбий можаро эҳтимолидан узоқлаштиришга уринаëтган бир пайтда¸ Ҳиндистон ва Покистон ўз миллий манфаатларини¸ лозим бўлса¸ ҳарбий йўл билан ҳам ҳимоя қилишга тайëр эканликларидан писанда қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG