Линклар

Эрон иқтисоди ҳам жар ёқасида


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод жаҳон бозорида нефт нархининг кескин тушиб кетиши мамлакат иқтисодига салбий таъсир этганини илк бор расман тан олди.

Аҳмадийнажод келаси йилда ҳам президентлик сайловида номзод сифатида иштирок этиш ниятида бўлгани боис¸ иқтисод масаласининг сайловолди жараëнида жорий президент учун жуда қалтис экани айтилмоқда.

Эрон оммавий ахборот воситалари Аҳмадийнажоднинг бундай қийин вазиятда ҳукуматнинг ортиқча харажатларни қисқартириб, солиқларни оширишдан бошқа чораси йўқ¸ деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Жорий йилнинг июл ойида 147 долларга кўтарилган бир баррел нефт нархи ҳозирги кунга келиб келиб 50 долларни ташкил этмоқда.
XS
SM
MD
LG