Линклар

logo-print

Афғонистон ва Покистон президентлари учрашади


Туркиядан келаётган маълумотларга кўра, Афғонистон ва Покистон президентлари жума куни Истанбулда музокаралар ўтказади.

Туркия воситачилигида иккинчи маротаба ўтказилаётган ушбу музокаралар қўшни давлатлар ўртасидаги алоқаларни яхшилаш ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Ҳомид Карзай 2007 йилда Анқарада Покистоннинг собиқ президенти Парвез Мушарраф билан музокаралар олиб борган эди. Ўшанда икки раҳбар толибон жангариларига қарши биргаликда курашишга келишиб олганди.

Афғонистон томони ўтмишда расмий Исломободни ўз чегара ҳудудларида жангариларга қарши етарлича чора-тадбирлар кўрмаётганликда айблаган эди.

XS
SM
MD
LG