Линклар

Покистондан маъсулият талаб қилинмоқда


АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс расмий Исломободни Мумбайдаги ҳужумларни тафтиш қилишда Ҳиндистон билан самарали ҳамкорлик қилишга ундади.

- Покистон ҳукумати аниқ қилиб бу масалада Ҳиндистон билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.Президент Зардорий ҳам тергов жараёнига кўмаклашишга сўз берди. Покистоннинг бундай қатъияти жуда муҳим, - деди Кондолиза Райс.

АҚШ Давлат котибининг бу сўзлари Деҳлида Ҳиндистон ҳукумати расмийлари билан ўтказган учрашувдан сўнг янгради.

Бундан бир оз аввал расмий Исломобод Мумбайдаги ҳужумларга алоқадорликда гумон қилиниб Ҳиндистон ихтиёрига топширилиши талаб қилинаётган жангариларнинг айби исботланса, ушбу шахслар даставвал Покистонда сўроқ қилинишини билдирди.

2 декабр куни Ҳиндистон Покистондан террорчиликда гумон қилинган 20 га яқин шахснинг ўз ихтиёрига топширилишини талаб қилган эди.

Айни пайтда 3 декабр куни АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари адмирал Майк Маллен Исломободга борди.

Бу ерда АҚШ генерали Покистон ҳукумати расмийлари билан учрашиб, минтақадаги хавфсизликка оид масалаларни муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG