Линклар

logo-print

Тожикистонда катта миқдорда афюн қўлга олинди


Тожикистонда сўнгги йиллардаги энг катта миқдорда наркотик модда қўлга олинди.

Мазкур тадбир натижасида 558 килограм наркотик модда мусодара қилинди.

Хабарларга кўра, республика Ички ишлар вазирлиги ноқонуний наркотик моддаларга қарши кураш бошкармаси вакиллари билан ўтказилган тадбир чоғида Душанбе-Ҳўжанд шоҳ йўлида ЗИЛ-130 русумли юк машинаси текширувдан ўтказилган.

Текширув жараёнида машинада 557,9 килограмм наркотик модда яширингани аниқланган.

Қўлга олинган наркотик модданинг 530 килограмми наша, 27,8 килограмми героин эканлиги ва ушбу модда Афғонистонда етиштирилганлиги тасдиқланган.

Маълум бўлишича, бу наркотик моддалар Ўзбекистон ва Қиргизистон орқали Россияга олиб боришга мўлжалланган.

XS
SM
MD
LG