Линклар

Грузия НАТО қароридан мамнун


Грузия НАТОнинг расмий Тбилиси билан алоқаларни яхшилаш тўғрисидаги қарорини олқишлади.

Грузия ташқи ишлар вазири Ека Ткешелашвилининг таъкидича, ушбу қарор билан Тбилиси НАТОга аъзо бўлиш йўлида олдинга яна бир қадам қўйган.

- Биз асосий мақсадимиз, яъни НАТОга аъзо бўлиш томон анча яқинлашганимиз борасида ишончимиз ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам”,-деди Грузия ташқи ишлар вазири.

Сешанба куни Брюсселда учрашган НАТО ташқи ишлар вазирлари Тбилисининг келажакда ушбу альянсга аъзо бўлишига кўмаклашиш мақсадида НАТО-Грузия комиссияси тузишга келишиб олди.




XS
SM
MD
LG