Линклар

НАТО барча билан алоқаларни яхшиламоқчи


Бугун Брюсселда учрашган НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари АҚШнинг Марказий Европага мудофаа тизими элементлари жойлаштириш режасини яна бир бор қўллаб-қувватладилар.

НАТОга аъзо барча 26 давлат вакиллари Чехия ва Польша ҳудудига жойлаштирилиши кутилаётган мудофаа тизимини қўллаб-қувватловчи баёнотга имзо қўйдилар.

АҚШнинг бу режасига кескин эътироз билдираётган Россия жавоб тариқасида Калининград вилоятига қисқа масофага учувчи ракета комплекси жойлаштириши тўғрисида огоҳлантирган эди.

Айни пайтда¸ сешанба куни НАТО Россия билан алоқаларни тиклашга қарор қилгани тўғрисида маълум қилди.

Ушбу алоқалар август ойида Москва ва Тбилиси ўртасида бўлиб ўтган беш кунлик ҳарбий можародан сўнг музлатиб қўйилган эди

Россия ҳам НАТОнинг ўзаро алоқаларни қайта тиклаш уринишларини олқишлади.
XS
SM
MD
LG