Линклар

ЕИ қўшнилари билан ҳамкорликни кучайтирмоқчи


Европа комиссияси собиқ совет иттифоқи республикалари билан алоқаларни ривожлантиришга қаратилган 600 миллион евролик режани ошкор қилди.

Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррузо ЕИ ўзига чегарадош давлатларда барқарорлик, иқтисодий ўсиш ва демократия равнақ топишидан манфаатдор эканини таъкидлади.

Шарқий ҳамкорлик деб номланган режа Украина, Грузия, Озарбайжон, Арманистон ва Молдова ҳамда демократик ислоҳотлар амалга оширишга розилик берса Беларус билан алоқаларни яхшилашга қаратилган.
XS
SM
MD
LG