Линклар

Схеффер: Афғонистонга қўшимча аскар юборилиши лозим


НАТО бош котиби Яап де Хооп Схеффер Толибон жангариларига қарши беш йиллик жанглар боши берк кўчага кириб қолмаслиги учун Афғонистонда НАТОнинг қўшимча аскарлари жойлаштирилиши кераклигини айтди.

НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги анжуманидан сўнг журналистлар олдига чиққан Схеффер Афғонистонда сайловчиларни рўйхатга олиш тартибининг жорий этилгани ҳамда Афғон полициясининг тобора ривожланаётганига қарамасдан, энг жиддий синовларнинг ҳамон олдинда эканини таъкидлади.

НАТОнинг Афғонистонда хавфсизлик ўрнатишга кўмак кўрсатиш қўшинлари бугунги кунда 51 минг ҳарбийдан таркиб топган.

XS
SM
MD
LG