Линклар

Райс: Терговда Покистон иштироки муҳим


Нью Деҳлига етиб борган АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Мумбайдаги ҳужумлар юзасидан тергов ишларида Покистон томонининг иштирок этиши алоҳида аҳамият касб этишини айтди.

- Покистон ҳукумати жавоби ҳамкорлик ва амал бўлиши керак. Покистон томонидан буни кутмоқдамиз ва бу борада уларга етарлича ишора қилдик, - деди Кондолиза Райс.

Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Пранаб Муҳержи Мумбайдаги ҳужумни амалга оширганлар Покистондан келганига ва бу ҳужум Покистондан мувофиқлаштириб турилганига Ҳиндистон томони мутлақо шубҳа қилмаётганини айтди.

XS
SM
MD
LG