Линклар

Райс Покистон баëнотларини юқори баҳолади


АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс Покистон ҳукумати Мумбайдаги ҳужумларни тафтиш қилишга ситқидилдан кўмаклашишга тайёр эканини маълум қилди.

Кондолиза Райснинг бу сўзлари бугун Исломободда Покистон президенти Осиф Али Зардорий ва бош вазир Юсуф Ризо Ғилоний билан ўтказган музокаралардан сўнг янгради.

- Покистон раҳбарияти ушбу ҳужумларни уюштиришга кўмаклашган шахслар, жумладан, бундай террорчи гуруҳлар манбаалари ёки қаерда тайёргарлик кўришидан қатъий назар, уларнинг барчасини тутиб, бу ҳужумларни бартараф этиш муҳим эканлигини тушуниб турибди. Биз ҳарбий амалиётлар ўтказиш тўғрисида баҳс юритмадик. Биз бу каби муаммоларни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилдик,-деди Кондолиза Райс.

Айни пайтда Покистон президенти Осиф Али Зардорий ҳам АҚШ Давлат котибини ўз маъмурияти Мумбайдаги террор ижрочи ва ташкилотчиларини топиш борасида Ҳиндистон билан тўлақонли ҳамкорлик қилиши тўғрисида ишонтирган.

Ҳиндистон томони 200 га яқин одам ҳаëтига зомин бўлган Мумбайдаги ҳужумлар ортида Покистонда жойлашган Лашкари-Тоййиба гуруҳи турганини иддао қилмоқда.


XS
SM
MD
LG