Линклар

ЕХҲТ вазирлари учрашмоқда


Бугун Ҳелсинкида ЕХҲТга аъзо давлат ташқи ишлар вазирларининг учрашуви иш бошлади.

Август ойида Россия ва Грузия ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можаронинг мазкур учрашув диққат марказида бўлиши кутилмоқда.

- Грузияда юзага чиққан мудхиш ҳарбий можаро биз учун катта нохушликдир. Бу шахсан мен учун келажакда умуман кўришни истамайдиган воқеалардан бири ҳамда биз имкон қадар бу каби ҳолатлар қайтарилиши олдини олишга ҳаракат қилмоғимиз даркор, - деди учрашув бошида нутқ сўзлаган Финляндия ташқи ишлар вазири Александр Стубб.

ЕХҲТ Россия Грузиянинг айирмачи ўлкалари Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги қарорини қайта кўриб чиқиши лозимлигини билдирмоқда.

Расмий Москва ўз навбатида Косово мустақиллиги ва АҚШнинг Марказий Европага мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режасига қарши чиқмоқда.




XS
SM
MD
LG