Линклар

Афғонистонда ҳужумлар давом этаётир


Афғонистон полициясига кўра, Хўст шаҳрида маҳаллий ҳукумат бинолари худкуш шахслар томонидан нишонга олинган.

Хабарларга кўра, биринчи портлаш наркотикка қарши кураш агентлик биносида рўй берган.

Кўп ўтмай яна бир худкуш ўзини миллий хавфсизлик хизмати биноси ичкарисида портлатиб юборган.

Расмийларга кўра, ушбу портлашлар оқибатида камида икки киши нобуд бўлган.

Мамлакат ғарбида эса номаълум шахслар маҳаллий қабила етакчиларини отиб кетгани хабар қилинди.

Ўлдириб кетилган етакчилар суиқасддан бир оз аввал Кобулда мамлакат президенти Ҳомид Карзай ҳузурида бўлган.



XS
SM
MD
LG