Линклар

Ироқда полиция участкалари портлатилди



Ироқнинг Фаллужа шаҳрида икки худкуш шахс томонидан амалга оширилган ҳужум оқибатида камида 10 киши нобуд бўлди, яна шунчаси тан жароҳати олди.

Маҳаллий расмийларга кўра, иккалла ҳужумда ҳам шаҳардаги полиция участкалари нишонга олинган.

Фаллужа шаҳри яқинларгача халқаро кучларга қарши кураш олиб борган сунний жангариларнинг асосий истеҳкомларидан бири эди.

Айни пайтда¸ АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги мамлакат бўйлаб амалга оширилган амалиётлар оқибатида тўрт жангари ўлдирилгани ва 30дан зиёди ҳибсга олинганини маълум қилди.


XS
SM
MD
LG