Линклар

logo-print

Путин Россия фуқароларига юзланди


4 декабр куни бош вазир Владимир Путин Россия фуқаролари билан телевидение орқали жонли мулоқот ўтказди.

Ушбу анъана Владимир Путининг президентлик даврида бошланган эди.

Россиянинг кўпгина телеканаллари орқали кўрсатилган бир неча соатлик жонли мулоқот давомида Владимир Путин фуқароларнинг турли масалалар¸ жумладан, мамлакат ички ҳаёти, иқтисод, сиёсат ва ташқи алоқаларга оид саволларига жавоб қайтарди.

Бироқ глобал молия тизимидаги бўҳронга оид саволлар бу йилги мулоқотнинг диққат марказида бўлди.

Шундай саволларнинг бирига жавоб қайтарган Владимир Путин Россия ҳар қандай иқтисодий қийинчиликларни енгиб ўтишга қодирлигига ишонишини билдирди.

XS
SM
MD
LG